Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фахрий донорларга мукофот пули оширилади

  • 11.08.2022
  • 398 марта ўқилди

“Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 09.08.2022 й.) қабул қилинди.

  • Қарор билан қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
  • Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш шулар жумласидан.

2024 йил 1 январгача қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.

2023 йил 1 январдан:

Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади;

1) шунингдек, мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш; 
  • шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
  • давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

2) доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

3) донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Chat