Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкентдаги жамоат транспортларида карантин қоидалари кучайтирилади

  • 15.03.2021
  • 769 марта ўқилди

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида карантин қоидалари кучайтирилишини маълум қилди. 

Хабарга кўра, сўнгги кунларда мамлакатда коронавирусга чалингган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ жамоат транспортларида бир қатор чекловлар жорий қилмоқда. Қайд этилишича, ҳайдовчиларнинг тана ҳароратлари доимий назоратга олинади, дезинфекция ишлари янада кучайтирилади.

Шунингдек, эндиликда ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортларига чиқарилмайди.

Chat