Ҳукумат қарори (465-сон, 22.08.2022 й.) билан Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Спортни ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади.
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчларни тайёрлаш Вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шунингдек, Вазирлик Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади
Вазирлик таркибига қуйидаги ОТМлар киради:
Низом билан Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, мақоми, молиялаштириш тартиби белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлик 2022 йил 18 февралдаги Президент фармони билан ташкил этилган.