Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 98 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинади

  • 24.08.2022
  • 554 марта ўқилди

2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–357-сон, 22.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди. Жумладан: 

2022 йил якунигача:

  • аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади;
  • 40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади;
  • электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баробарга етказилади;

2023 йил якунигача:

  • рақамли технологиялар соҳасида йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ахборот технологиялари йўналишида таълим олиши йўлга қўйилади;
  • давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 та ахборот тизими ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

2022 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. 

2023 йил 1 январдан тегишли давлат органлари (24 та) расмий веб-сайти ва порталларини “Ягона дарча” тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.

Chat