Ҳукумат қарори (469-сон, 22.08.2022 й.) билан Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Мазкур Низом муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлашга қабул қилувчи ташкилотлар (депозитарийлар) томонидан муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида (Ягона база) сақлаш тартибини белгилайди.
Ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёнлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ягона базада қуйидаги муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари сақланади:
Муаллифлик ҳуқуқи объектининг электрон назорат нусхалари Ягона базада муддатсиз сақланади.
Муаллифлик ҳуқуқи объектининг Ягона базага киритилганлиги ҳақидаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.