Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль ўтказилади

  • 26.08.2022
  • 604 марта ўқилди

Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль ўтказилади.

Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази нашр этган китоблар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилади.

Фестиваль дастурида концерт дастурлари ҳам ўрин олган.

Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилиши режалаштирилган.

Қачон?

29 август куни, 18:00

Қаерда?

Тошкент марказий эко боғи ("Эко парк")

Chat