Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Барча давлат ОТМда супер-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди

  • 05.09.2022
  • 493 марта ўқилди

Хабарингиз бор, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари оширилмади.   

2022/2023 ўқув йили учун барча давлат ОТМ бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан жадвал орқали танишишингиз мумкин.

Шунингдек, тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби билан бу ерда танишинг.

Chat