Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан оширилган солиқлар натижасида ҳосил бўлган қарзлар ҳисобдан чиқарилди

  • 12.09.2022
  • 624 марта ўқилди

Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–218-сон, 09.09.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:

  • мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
  • солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига  мулкдорларга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд ерга мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган. 

Chat