Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

  • 27.09.2022
  • 296 марта ўқилди

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:

  • 2,967 та кўп квартирали уйлар;
  • 299 та газ тақсимлаш пунктлари;
  • 1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;
  • 2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;
  • 149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
  • 6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;
  • 1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);
  • 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.
Chat