Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди

  • 05.10.2022
  • 437 марта ўқилди

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (560-сон, 03.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, декабрь ойининг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлиги оралиғида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.

Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма асосида республика ичидаги поездларга (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма асосида сотиш тавсия этилади.

2022 йилдан қишки таътил даврида ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади.

Chat