Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

2022/2023 ўқув йилидан ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш бекор қилинди

  • 05.10.2022
  • 481 марта ўқилди

Ҳукумат қарори билан (558-сон, 03.10.2022 й.) “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси” тасдиқланди.

Қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди.

Концепция “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида мактаблардаги ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.

Концепцияда белгиланган мақсадга эришиш учун, жумладан, мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда раҳбар ва педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш йўналиши бўйича қуйидаги мавзу ва ғоялар асосида ижодий ишлар танлови, туркум маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар ташкил қилинади:

  • "Ўзбекистон – Ватаним маним”;
  • “Давлат рамзлари – фахрим, ғурурим”;
  • “Давлат тили – миллат руҳи”.
Chat