Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилди

  • 07.10.2022
  • 470 марта ўқилди

Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–386-сон, 05.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Институт тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.

Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.

Chat