Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш қўллаб-қувватланади

  • 12.10.2022
  • 830 марта ўқилди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент қарори (ПҚ–387-сон, 06.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга маблағлар ажратилади.

Бунда:

  • қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;
  • кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;
  • ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;
  • ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

2022–2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар камида 300 минг гектарга етказилиши белгиланди.

Chat