Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фуқаролар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин

  • 26.04.2021
  • 946 марта ўқилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. (ЎРҚ–682-сон, 20.04.2021 й.) 

Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. 

Фуқаролар ҳам референдум йўли билан НҲҲ қабул қилиши мумкин.

Қонун билан низомлар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатларга алоҳида таъриф берилди.

НҲҲ лойиҳалари ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши шарт.

НҲҲ лойиҳалари манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан қуйидаги муддатларда келишилади:

  • қонун ҳужжатлари лойиҳалари – 7 иш кунида;
  • Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжатлари лойиҳалари – 5 иш куни ичида;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида.

Мазкур муддатларни бузган раҳбарлар ижро интизоми доирасида жавобгар бўлади.

НҲҲ самарадорлигини, унинг вақтинча амал қилишини муайян ҳудудда ва шахслар доираси бўйича чекланган ҳолда ҳуқуқий эксперимент доирасида ўрганиш мумкин.

Chat