Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Туркия Республикаси билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади

  • 27.10.2022
  • 459 марта ўқилди

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди. 

Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
 

Chat