Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қонун (ЎРҚ–797-сон, 27.10.2022 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

  • 29.10.2022
  • 471 марта ўқилди

Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Шунингдек, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади:

  • профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда);
  • мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
  • жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг вакиллари.
Chat