Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун қайта танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
№
|
Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари
|
Буюртмачи давлат органи
|
Ажратилган маблағ
|
I. Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш,
аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш.
|
|
1.
|
Устувор йўналиш: Туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини оширишга кўмаклашиш.
Мақсад: Ҳудудларининг туризм потенциалидан келиб чиқиб, гидлар ва экскурсоводларнинг малака ва салоҳиятини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
Вазифалар:
- Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида экологик, экстремал ва тоғ туризми бўйича 5 та ўқув марказини ташкил этиш;
- маҳаллий экскурсоводлар ва гидлар ҳақида маълумот бериш, он-лайн мулоқот майдони учун инглиз, рус, араб ва ўзбек тилларида хизмат кўрсатувчи веб-сайт яратиш;
- ҳар йили 300 нафар маҳаллий гид ва экскурсовод тайёрлаш, уларни туристлар билан билан он-лайн мулоқотини йўлга қуйиш ва бандлигини таъминлаш.
|
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
|
500,0
|
2.
|
Устувор йўналиш: Туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини ошириш.
Мақсад: Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга зиёрат туризми бўйича ишончли ва тўлиқ маълумотларни етказиш.
Вазифалар:
- “Олтин силсила ҳалқа”си мавзусида Нақшбандия тариқатининг намоёндалари ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш;
- Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан, Когон, Денов, Олтинсой ва Китоб туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг зиёрати туризми салоҳиятини кенг тарғиб этиш;
- туризм ярмаркалари ва кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, дипломатик корпусларни ва халқаро ҳамкорларни жалб қилиш;
- “Жаҳон мусулмон саёҳат индекси” рейтингида Ўзбекистонинг ўрнини янада яхшилаш.
|
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
|
300,0
|
Жами 2 та давлат ижтимоий буюртмаси
|
800,0
|
|
|
|
|
|
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.
Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
- Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2022 йил 28 октябридан 30 ноябригача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.
Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.