Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади

  • 08.11.2022
  • 550 марта ўқилди

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (647-сон, 04.11.2022 й.) қабул қилинди 

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқаришни таъминловчи cns.davaktiv.uz портали ишга туширилган.

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар аасосида танлаб олинади.

Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом номзодларга қўйилган талаблар, саралаш босқичлари ва тартиби, комиссия вазифалари, баҳолаш тартибини белгилайди.

2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.

Маълумотларни жойлаштирмаган корхона ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.
 

Chat