Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

  • 10.11.2022
  • 594 марта ўқилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриат ва магистратурага кирган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчирган ёки тиклаётган талабалар учун контрактни тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, супер-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат ОТМлардан ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Chat