"Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–427-сон, 18.11.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:
- Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси;
- Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм), бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўланади.
2023 йил 1 январдан:
- Маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Жамғармага йўналтирилади;
- Давлат органлари ва ташкилотлари ўз ходимларининг фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархининг 50 фоизигача, аммо ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 1 бараваридан (300 минг сўмдан) ошмаган қисми иш берувчилар томонидан компенсация қилиб берилиши мумкин.
- Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади.