Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳукумат қарори (666–сон, 23.11.2022 й.) билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

  • 26.11.2022
  • 1000 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (666–сон, 23.11.2022 й.) билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби; 
  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари; 
  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари; 
  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.

Мазкур низом талаблари стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:

  • норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш; 
  • норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.
Chat