Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни “Мадад” ННТ Ўзбекистон Ногиронлар жамияти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.

  • 29.11.2022
  • 941 марта ўқилди

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ўз олдига қўйган асосий вазифаларини амалга оширишда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда аҳолига, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни “Мадад” ННТ ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти билан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимояси ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари долзарб аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ҳамда ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсад – “Мадад” ННТ ва Ногиронлар жамияти фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг саводхонлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.

Chat