Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Пскент тумани 2-сектори, “Мадад” ННТ ҳамда “Барқарор Ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази ўзаро ҳамкорликда Пскент тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида яшовчи бир гуруҳ аҳоли, шунингдек, ушбу ҳудуддаги 3-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигин оширишда кўмаклашиш мақсадида уларни қизиқтирган саволларига тегишли тушинтиришлар берилди. Жумладан, 3 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш, жумладан, балиқчилик йўналишида иш бошлаши учун сектор билан ҳамкорликда тижорат банкларидан кредит ажратишда амалий ёрдам беришга келишиб олинди.
Шунингдек, ҳудуддаги 3-мактабда фаолият юритаётган ўқитувчиларни таълим соҳасига оид масалалардаги саволларига ҳуқуқий тушинтиришлар берилди.
Бундан ташқари учрашувларда аҳолига миграция масаласида, жумладан хорижий давлатларга меҳнат муҳожири сифатида чиқишидаги ҳуқуқлари юзасидан тушинтиришлар берилди.