Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади

  • 06.12.2022
  • 522 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (694-сон, 05.12.2022 й.) билан Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра: 

  • суғуртанинг барча турлари (класслари) электрон шаклда сотилади ва расмийлаштирилади ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида маълумотлар алмашинуви йўли билан суғурта ташкилотининг ахборот тизимида ва интернет ресурсида амалга оширилади;
  • суғурта шартномасини тузиш учун суғурта ташкилотининг ахборот тизими орқали ариза берилади ва тегишли маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилади; 
  • суғурта полислари рўйхатга олиниб, уларнинг айланмаси бўйича мониторинг олиб борилади.

Суғурта шартномаси Ягона ахборот тизимида рўйхатга олиш ва суғурта полисига ноёб рақам бериш орқали тузилади.

  • 2022 йил 31 декабргача барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади ҳамда барча суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади. 
  • 2023 йил 1 мартгача ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобил илова ишга туширилади. 
  • 2023 йил 1 июлгача ягона мобил илова орқали бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта даъволарига оид аризалар онлайн тарзда юборилиши ҳамда кўриб чиқилиши амалиётга жорий этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 июлгача Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Маълумот учун: Президент қарорига мувофиқ, суғуртанинг барча турлари (класслари)ни электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилган.

Chat