Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

  • 24.12.2022
  • 1133 марта ўқилди

"2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–270-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  

▫️2 январь – душанба;
▫️30 июнь – жума.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

▫️3 январь – сешанба;
▫️20 март – душанба;
▫️22 март – чоршанба;
▫️24 апрель – душанба;
▫️1 июль – шанба;
▫️2 сентябрь – шанба; 
▫️30 декабрь – шанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
▫️11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
▫️25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
▫️29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
 

Chat