Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Вилоятларда ипотека марказлари ташкил этилади

  • 04.01.2023
  • 469 марта ўқилди

Ўзбекистон Респбликаси Президентининг "Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади. 

Chat