Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди

  • 07.01.2023
  • 370 марта ўқилди

“Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (3-сон, 06.01.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан қишки спорт мактабининг асосий вазифалари белгиланди. 

Қишки спорт турлари бўйича ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг қишки спорт турлари бўйича мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш шулар жумласидандир. 

Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.

Мактабни ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда қишки спорт турлари (фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей) билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши лозим. 

Маълумот учун: Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактаби Президентнинг 2022 йил 1 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. 

Chat