Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкент давлат юридик университетида кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

  • 11.06.2021
  • 1189 марта ўқилди

"Тошкент давлат юридик университетида кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ)да Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади.

Ўқув йили учун таълим дастури бир ёки бир нечта модуллардан иборат бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ўқув йили давомийлиги ҳам Кенгаш томонидан белгиланади.

Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқув юкламасига тенг. Ўқув юкламаси бакалавриатда – 40-50% аудитория соати, 50-60% мустақил иш соатига, магистратурада – 30-40% аудитория соати, 60-70% мустақил иш соатига бўлинади.

Кредит соатлари миқдори ва ўқув юкламаси ТДЮУ сайтига жойлаштирилади.

Талаба бир семестрда 30 кредит, ўқув йилида эса 60 кредит тўплаши лозим.

Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатини сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича кредитни ўзлаштирмаган ҳисобланади. 

  • Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.

Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов қилганидан кейин ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин.

Chat