Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига

  • 11.01.2023
  • 325 марта ўқилди

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 2023 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг.
 

Chat