Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати

  • 20.01.2023
  • 402 марта ўқилди

Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади, қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Муаллифнинг вафотидан сўнг 70 йил давомида муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари меросхўр(лар)ига ўтади. 

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтади.

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларига қуйдагилар киради:

  • такрорлаш ҳуқуқи;
  • тарқатиш ҳуқуқи;
  • барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи;
  • прокатга бериш ҳуқуқи;
  • импорт қилиш ҳуқуқи;
  • кабел орқали юбориш ҳуқуқи;
  • қайта ишлаш ҳуқуқи;
  • омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи;
  • омма олдида ижро этиш ҳуқуқи;
  • эфирга узатиш ҳуқуқи;
  • таржима қилиш ҳуқуқи;
  • барчанинг эътиборига такроран юбориш ҳуқуқи;
  • ҳақ олиш ҳуқуқи ва бошқалар.

Aсарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатининг тугаши уларнинг ижтимоий мулкка айланишини билдиради. Ижтимоий мулк бўлган асарлардан ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда еркин фойдаланиши мумкин. Бунда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларига риоя етилиши керак.

Шахсий номулкий ҳуқуқларга муаллифнинг асарга бўлган маънавий ҳуқуқлари киради. Яъни ўзининг асари муаллифи деб эътироф этилиши, асарни муаллифнинг шаъни ва қадр-қиммати зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ҳимоя қилиши ва бошқалар.
Муаллиф ва унинг меросхўрлари кўрсатилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳақлидир ҳамда ушбу ҳуқуқлар муддат билан чекланмайди.

Chat