Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Текширишларни рўйхатга олишни электрон юритиш қонун билан белгиланди

  • 23.01.2023
  • 778 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–815-сон, 20.01.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:

  • Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;
  • мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.

Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:

  • малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;
  • малака имтиҳонини ўтказади;
  • аудиторнинг малака сертификатини беради.
Chat