Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

  • 27.01.2023
  • 442 марта ўқилди

Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” и Президент қарори (ПҚ–20 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

  • Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади; 
  • Бобур мероси” халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади;
  • Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган “Йўлбарснинг туғилиши” бадиий фильмини якунига етказиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:

  • ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Бобур энциклопедияси”нинг тўлдирилган учинчи нашри;
  • Бобур” китоб-альбоми;
  • Бобур асарлари луғати;
  • Бобур девонининг мукаммал нашри.

2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобил иловаси яратилади.

Chat