Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритилди

  • 07.02.2023
  • 951 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–816-сон, 06.02.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра:

Ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн. сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. 

Шунингдек, ҳайдовчиларни тайёрлаш учун лицензияни Ички ишлар вазирлиги беришини инобатга олган ҳолда бошқа нодавлат таълим фаолияти устунида (29-устун) ҳайдовчиларни тайёрлаш истисно эканлиги белгилаб ўтилди.
 

Chat