Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакллантирилади

  • 27.02.2023
  • 967 марта ўқилди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июнгача ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчиларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакллантирилади.

Мазкур рўйхат “Advice.uz” ҳуқуқий порталига жойлаштирилади.

2023/2024 ўқув йилидан “Махсус педагогика, дефектология” йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади.

2023/2024 ўқув йилида:

  • абитуриентлар учун мўлжалланган қабул тартибига оид маълумотлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлади;
  • бунда видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилади.

Ўқиётган ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бирига ОТМда ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади.

Жорий йилда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари роботлаштирилган локомат мажмуаси ва бошқа замонавий реабилитация ускуналари билан таъминланади.

Қарорга кўра шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур ҳужжат Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Chat