Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.
- Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
- Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.
Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони ва тест ўтказиш вақти мақбуллаштирилди.
Бунда:
- биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;
- иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари ва умумий 120 дақиқа белгиланади;
- мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл белгиланади.