Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

  • 24.03.2023
  • 345 марта ўқилди

Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:

  • йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
  • пишлоқ ва твороглар;
  • янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
  • янги олма, нок ва беҳи;
  • буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
  • какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Маълумот учун: Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.

Chat