Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади

  • 28.03.2023
  • 292 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (132-сон, 25.03.2023 й.) билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра:

  • электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади;
  • юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади;
  • ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.
Chat