Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–109-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди

  • 05.04.2023
  • 400 марта ўқилди

Қарорга мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Марказий сайлов комиссияси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган ҳисобланади.
 

Chat