Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Янги Ўзбекистон” массивларида 305 та янги кўп квартирали уй-жойлар қурилади

  • 13.04.2023
  • 592 марта ўқилди

 Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан:

  • қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини (жадвалда келтирилган) импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади. Бунда:

  • компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;
  • кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;
  • кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

Қарорга кўра, 2023 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларида (38 та) жами 837 та (шундан 305 таси янги) кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади. 

Фармонга кўра, “Менинг биринчи уйим” дастури тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани Туркистон” МФЙда амалга оширилади.

Chat