Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Референдумнинг жорий натижалари маълум қилинди

  • 01.05.2023
  • 410 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда референдумда овоз бериш жараёнларининг бориши ҳақида маълумотлар тақдим этилди ва жорий натижалари маълум қилинди.

30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи участкаларда овоз бериш якунланди.

Маълумотларга кўра, 30 апрель соат 17:00 ҳолатига кўра овоз берганлар сони 15 миллион 802 минг 95 нафарни ташкил этди. Бу жами овоз берувчиларнинг 81,39 фоизи демакдир. Владивосток, Токио, Сеул, Кванджу, Пекин, Шанхай, Гуанджоу, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.

Тошкент вақти билан соат 17:00 да АҚШнинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги референдум участкаларида овоз бериш бошланди. Айрим хорижий мамлакатларда тузилган референдум участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси референдуми бўйича якуний натижалар 2023 йил 1 май куни эълон қилинади.

Қайд этиш жоизки, хорижий давлатлардаги референдум участкаларида 307 минг 895 нафар фуқаро овоз берувчилар рўйхатига киритилган. Шулардан 159 минг 276 нафари муддатидан олдин овоз берган.

Референдум ўтказиш жараёнларида ҳамда овозларни санаб чиқишда халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Chat