Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9963 марта ўқилди

Автокредит, одатда, бирламчи бозордан енгил автомобилни расмий дилердан сотиб олиш учун банклар томонидан берилади.

Гаров таъминоти қуйидагилар бўлиши мумкин
  • мулк гарови (кўп ҳолларда сотиб олинаётган автомобил гаров сифатида қабул қилинади);
  • юридик шахснинг кафолати;
  • асосий иш жойида барқарор даромадга эга бўлган 2 жисмоний шахснинг кафолати;
  • суғурта полиси ёки суғурта компаниясининг кафолати.

Автокредит олишга буюртма бериш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
  • автосалон билан тузилган шартнома;
  • паспорт ва унинг нусхаси;
  • барча оила аъзоларини кўрсатган ҳолда яшаш жойидан олинган маълумотнома;
  • охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари ҳақидаги иш жойидан олинган маълумотнома;
  • кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар: (кафолатлар, гаров шартномаси ва бошқалар).

Chat