Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6025 марта ўқилди

Қарорга мувофиқ, томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари қуйидаги босқичларда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига миллий валютада 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилган.

Томорқа ер эгаларига шу асосда кредитлар ажратилади:

  • қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5 — 10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, «дала дўконлари» қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
  • кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.

Белгилансинки, Жамғарма томонидан 2026 йил 1 январга қадар:

  • томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади.

Сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

  • Қарорга мувофиқ, 2022-йилда бориш қийн бўлган худудлардаги аҳоли томорқа ерларини сўғориш учун 113 туманда 2150 вертикал сўғориш қудуғи ишга тушурилади.

2022 йил 1 апрелга қадар жисмоний шахслар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “маркетплейс” усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформани ишга туширилади.

Chat