Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10275 марта ўқилди

Истеъмолчига нуқсонли товар сотилиши мумкин.

Бундай ҳолда истеъмолчи ўз хоҳишига кўра қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
  • товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
  • товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
  • нархни камайтиришни талаб қилиш;
  • шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим:
  • товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
  • кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
  • кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида.

Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади:
  • товарнинг касса (товар) чеки;
  • товарнинг техник паспорти (айрим товарлар учун).

Истеъмолчи сифатсиз озиқ-овқат товари сотиб олса, 24 соат ичидагина уни:
  • алмаштириш;
  • нархини камайтириш;
  • нуқсонни бартараф этиш ва зарарни қоплаш талабини қўйиш ҳуқуқига эга.

  • Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.
  • Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.
  • Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш рад этилса:

Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати


Нуқсонли товарни алмаштириш ва нуқсонни бартараф этиш

Товарнинг нуқсонлари аниқланганда, шу кундан бошлаб 7 кунлик ичида товар айни шундай маркали товарга алмаштирилади.

Муддат узайтирилиши мумкин, агар:

  • Ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлайди.

Товарнинг кафолат муддати мобайнида нуқсонлар топилганда, уни бепул бартараф этиш муддати
  • сотувчи бартараф этса - 20 кун ичида;
  • ишлаб чиқарувчи бартараф этса - 10 кун ичида.

  • Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этишни талаб қилиши мумкин.

Таъмирлаш даврида истеъмолчига бериб туриш (алмаштириш) тўғрисидаги талаб татбиқ этилмайдиган товарлар
  • Автомобиллар, мотоцикл, тиркама ва номерли агрегатлар;
  • Мебель;
  • Пардоз буюмлари сифатида ва тиббий мақсадларда фойдаланиладиган маиший электр приборлари (электрбритвалар, электрофенлар ва б.);
  • Маҳсулотларни термик қайта ишлаш ва овқат тайёрлаш учун фойдаланиладиган маиший электр приборлари (маиший СВЧ печлари, электрпечлар, тостерлар ва б.).

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қуйидаги ҳолатларда товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида пеня тўланади
  • истеъмолчининг вақтинча фойдаланиш учун товар бериб туриш ҳақидаги талабини бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун;
  • нуқсонларни бартараф этиш муддатларини ортиқча кечиктирилган ҳар бир кун учун.

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) нуқсонли товарни алмаштирмаса, қайтариб олмаса ёки нуқсонни бартараф этмаса ваколатли органларга мурожаат этиш мумкин.

Chat