Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3779 марта ўқилди

«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолларда болалар қабул қилинади:

«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар қуйидаги ташхислар билан қабул қилинади:

  • мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
  • оғир даражадаги ақлий заифлик;
  • чуқур даражадаги ақлий заифлик;
  • болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
  • интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
  • деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

«Мурувват» болалар интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар
  • тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
  • беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
  • улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • юқумли тери ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар ҳудудий даволаш профилактика муассасаларига юборилади.

  • «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биридан иккинчисига ўтказиш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
  • Ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.
  • «Мурувват» интернат уйлари фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Chat