Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 108056 марта ўқилди

Паспортини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.

  • Вақтинча хорижда бўлган фуқаролар паспортини йўқотган, паспорти яроқсиз ҳолга келган ёки унинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат этадилар.

Консуллик муассасига тақдим этиладиган ҳужжатлар: 
  • ариза;
  • паспорт нусхаси (агар бор бўлса);
  • Ўзбекистондан чиқиш варақаси нусхаси (МДҲ мамлакатларига доимий яшаш учун келганларга);
  • паспорт йўқолганлиги ёки ўғирланганлигини тасдиқловчи маҳаллий органлар томонидан берилган маълумотнома;
  • фотосурат – 2 дона (3,5х4,5 мм ҳажмда);
  • консуллик тўлови.

  • Агарда паспортлари йўқолгани ҳақида ариза берган фуқаролар паспортларини топиб олсалар, паспорт эгаларининг ёзма аризаларига асосан паспорт йўқолгани ҳақидаги иш юритиш тугатилади. Агарда йўқолган паспортлар янги паспорт берилганидан кейин топилган тақдирда, фуқаролар топилган паспортларни зудлик билан ички ишлар органларига топширишлари лозим.

Паспортлар ўғирланган ҳолларда бу ҳақдаги аризалар жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари ходимлари томонидан қабул қилинади. Бундай аризалар қабул қилинганлиги ҳақида фуқароларга маълумотномалар берилади ва улар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

  • Фуқаро паспорт йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан бошлаб 1 ой ичида янги паспорт белгиланган тартибда берилади.

Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Chat