Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12700 марта ўқилди

Жиноят кодексида аёлларга нисбатан жиноий жазоларни қўллашда бир қатор чекловлар мавжуд.

Мажбурий жамоат ишлари ва ахлоқ тузатиш ишлари ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан қўлланилмайди.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан нисбатан тайинланмайди.

Узоқ муддатга ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазолари аёлларга нисбатан тайинланиши мумкин эмас.

Ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топилади.

Chat