Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4878 марта ўқилди

Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:
  • ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар — дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;
  • ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;
  • камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;
  • ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.

Танаси, пўстлоғи, шохлари, пояси, илдизи, ғунчаси, гуллари, уруғлари, мевалари, барглари, пиёзбошчалари ва шарбати (елими) ўсимликларнинг қисмлари ҳисобланади.

  • Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун тўловлар миқдори
  • Давлат ўрмон фонди ерларида дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент 
  • Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорини ҳисоблаш учун тўловлар коэффициенти 
  • Ўсимлик дунёсига давлат ўрмон фонди ерларида, шунингдек ўрмон фондига кирмайдиган аҳоли яшайдиган жойлардаги яшил ўрмонларда ҳамда транспорт магистралларида ихтиёрий равишда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш натижасида етказилган зарар учун тўловлар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент
  • Ўсимлик дунёсига ёввойи ҳолда ўсувчи мевалар, ёнғоқлар, резавор мевалар, доривор, озуқабоп ўсимликлар ва техник хом ашёни ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий фойдаланиш меъёрларидан ортиқча йиғиш натижасида етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент
  • Давлат ўрмон фонди ерларида, ўрмон фондига кирмайдиган ҳудудларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш туфайли ўсимлик дунёси объектларига етказилган ундириладиган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент
  • Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган ундириладиган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент

Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш - жаримага сабаб бўлади.

Chat