Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11061 марта ўқилди

В каждом районе и городе создадут экономические суды | NORMA.UZ

Иқтисодий иш ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриш жараёнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.

Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда судга тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Электрон шаклдаги иқтисодий ишни бошқа судга ёки бошқа органга ўтказиш телекоммуникация каналлари орқали амалга оширилади.

Электрон шаклда шакллантирилган иқтисодий ишнинг қоғоздаги кўчирма нусхаси бўлиши мумкин.

Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади.

  • Биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинади.
  • Апелляция ва кассация шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция ва кассация инстанциялари судлари қарор қабул қилади.
  • Қонунчилик билан судларнинг ваколатига берилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.
  • Кредиторнинг сўзсиз талабларига доир аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд томонидан суд буйруғи чиқарилади.
  • Иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ажримлар шаклида чиқарилади.
Chat