Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17047 марта ўқилди

Электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.

Асосий тушунчалар:

электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити — электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг очиқ калити — электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мувофиқ бўлган, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси учун очиқ бўлган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш — электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо калитининг эгасига тегишлилигини ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини текширишнинг ижобий натижаси;

электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.

Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир.

Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахс электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси бўлиши мумкин.

Электрон рақамли имзони бериш тартиби

Chat