Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4878 марта ўқилди

Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш

  • Бу қандай ишлайди?
  1. Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
  2. Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
  3. Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);
  4. Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.

  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
  • Эслатма ! Ягона портал орқали ариза юборганингиздан сўнг Давлат хизматлари марказларига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз керак:  
  1. Фуқаролик паспорти;
  2. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;
  3. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози.

  • Хизматни кўрсатиш муддати: Давлат хизматлари марказида 30 дақиқада
  • Хизмат нархи: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи

Chat